ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

САМАРҚАНДДА ИСЛОМ КАРИМОВ ХОТИРАСИ ЁД ЭТИЛДИ


04.09.2026

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси куни муносабати билан у туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида қатор тадбирлар ўтказилди.

Вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари Ислом Каримов мақбарасида марҳумнинг руҳига Қуръон тиловат қилдилар.

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, унинг давлат мустақиллиги ва мамлакат тараққиётига қўшган ҳиссаси, кўп йиллик сиёсий фаолияти ёдга олинди.

Хотира тадбирларида Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти, унинг давлат ва халқ олдидаги хизматлари ҳақида фикрлар билдирилди.