Самарқандда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Дастлаб вилоят фаоллари Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасида йиғилди. Ислом Каримов қабри зиёрат қилинди, ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, қуръон тиловат қилинди.
Шундан сўнг вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ҳарбийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди.