Демократик давлат ва адолатли жамият қуриш жараёнида қонун устуворлигини таъминлаш энг муҳим шартлардан бири саналади. Ислом Каримовнинг давлат бошқаруви даврида қабул қилинган асосий қарорлар, ушбу хаётий хақиқатга сўзсиз амал қилишга йўналтирилган эди.
Биринчи Президентнинг илмий-назарий меъроси айни пайтда ҳам Ўзбекистоннинг олиму фузалолари, шу жумладан қонунчилик ва хуқуқ-тартибот ҳимоясида турган соха мутахассисларининг эътиборида.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакатнинг мустаҳкам хуқуқий пойдеворини шакллантиришга қаратилган саъй-харакатлар бугун янгича мазмун, янгича ривожланиш билан тубдан такомилига етказилмоқда. Хусусан, юридик сохада фаолият юритаётганларнинг касбий махоратига эътибор ҳам, талаб ҳам юқори даражага кўтарилган.
Ёдгорлик мажмуасига Ўзбекистон Республикаси адлия Вазирлиги қошидаги юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Институти тингловчилари ташриф буюрдилар. Меҳмонлар Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Бутун оламни жо қилган юрак” номли кўргазмани чуқур қизиқиш билан кўздан кечирдилар.
Уларнинг таъкидлашича, давлат ва хуқуқнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишининг қонуний асосларини ўрганмай туриб, хуқуқшуносликни фан сифатида тўлақонли эгаллаб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан илмий-маърифий марказ сифатида Ёдгорлик мажмуасининг фаолияти алоҳида эътиборга лойиқдир.
Шунингдек меҳмонлар, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича қабул қилган Қарори ва унга асосан олиб борилаётган кенг қамровли ишлар, тарихий меросни сақлаб қолишда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидладилар.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Темур Қурбанбаев фотосуратлари