ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида учрашув


22.11.2017

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Япониянинг "Сока Гаккай" ташкилоти вице-президенти Кэндзи Йосиго бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида меҳмонлар Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг Ислом Каримовнинг ҳаёти, кўп қиррали фаолияти ва меросини ўрганиш бўйича амалга ошираётган фаолияти ҳақида хабардор қилинди.

"Сока Гаккай" вице-президенти Кэндзи Йосиго Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентини илиқ сўзлари билан эслаб,  “бизнинг фахрий докторимиз Ислом Абдуғаниевич” Ўзбекистонда истиқлол йилларида ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашнинг янги тизимини яратиш ва ҳаётга татбиқ этиш ишларига бевосита раҳбарлик қилганини таъкидлади. Бу мамлакатнинг бугунги ва эртанги кунининг ҳал қилувчи кучига айланиб бораётган ёшларнинг тафаккурини ва дунёқарашини тубдан ўзгартирди.

Маълумки, иқтисодиёт, фан ва таълим ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун И.А.Каримов хорижий давлатлар қатор университетларининг академиги ва фахрий доктори, шу жумладан 2002 йилда Сока университетининг фахрий доктори этиб сайланган.

Япония делегацияси аъзолари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гуллар қўйди ва унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг рафиқаси Т.А.Каримова, Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари Т.Ширинов, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди вакиллари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.