ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида


30.05.2023

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида  Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти Лойиҳаси доирасида  нашр этилган “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” номи билан  50 жилддан иборат китоб-альбомларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда  республикамиздаги музейлар, маданият марказлари, кутубхоналар, таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтларига ушбу китоблар мажмуи Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона директори Умидахон Тешабоева  бошчилигидаги  жамоа томонидан топширилди.

 

Мазкур тўплам ўзбек, рус, инглиз тилларида чоп этилган бўлиб, Ислом Каримов номидаги кутубхонага ҳам ушбу тўпламнинг 1-10  жилдлари  совға қилинди.

Ўзбекистон маданий мероси дурдоналари тўплами Ислом Каримов номидаги кутубхона жамғармасидан жой олганини мамнуният билан китобхонларимизга маълум қиламиз ва шу ўринда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқарувига, ҳамда Миллий кутубхонага ёдгорлик мажмуасининг миннатдорчилигини билдирамиз. Мазкур тўплам китобхонларимизга манбалар яратиш, ихтиролар, янгиликларни кашф этиш йўлида хизмат қилишига ишонамиз.

 

                                                  Миллий кутубхона ва Ф. Қурбанбаев суратлари