ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

“ОҚСАРОЙ” ҚАРОРГОҲИДАГИ БАЙРАМОНА МУҲИТ


03.09.2026

Мамлакатимизнинг бош байрами – Мустақиллик айёми мудом бунёдкорлик ишлари билан ҳамоҳанг кечган. Бу галги байрам шукуҳи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ҳудудини ҳам қамраб олди.

Истиқлолимизнинг 35 йиллик байрами арафасида мустақил давлат асосчиси узоқ йиллар меҳнат қилган тарихий масканда таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Панжара ва тўсиқлар олиб ташланиб, пиёдалар учун янгидан йўлаклар ётқизилди.

“2026 йил август ойидан эътиборан “Оқсарой” қароргоҳини ўраб турган панжаралар олиб ташланиб, мажмуа ҳудудидаги боғ аҳолининг эркин сайил қилиши учун очилди”. Кираверишда ўрнатилган барельефдаги бу ёзув юртдошларимизни эмин-эркин сайр учун таклиф қилади.

   

Мустақил Ўзбекистоннинг шаклланиши ва тараққиёти, Биринчи Президент фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмаси ҳам ўз ишини аввалгидек давом эттиради.

“Оқсарой” қароргоҳига хуш келибсиз!

Т.Қурбонбоев фотосуратлари