Замонавий, илғор технологияларнинг мавжудлигига қарамасдан, инсоният зилзиланинг олдини олиш имкониятларига эга эмас. Бироқ табиий офатнинг халокатли оқибатларини кескин камайтириш механизмлари мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган.
Фалокатнинг салбий оқибатларини камайтиришнинг энг маъқул ва мақбул йўли–одамларни зарур чоралар хусусида кенгроқ хабардор қилиш. Зеро огоҳлик, хавфсизликнинг муҳим омиллардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил апрель ойида қабул қилинган қарори асосида мамлакатда сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Мазкур ҳужжатга мувофиқ йилнинг ҳар уч ойида мутахассислар томонидан муассаса ва идораларда ўқув машғулотлари ташкил этиб келинмоқда.
Қарор ижросини изчиллик билан таъминлашга қаратилган тадбирлар доирасида шу йилнинг 4 март куни Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажмуасида ФВВ вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Мажмуа ходимлари зилзила турлари, уларнинг таъсирига қарши туриш, харакатланиш ва тартибни сақлаш, эвакуация қоидалари, бино ичида ва ташқарида сейсмик хавфсизлик чораларини кўриш бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлдилар. Махсус тайёрланган видеоматериаллар эса, бериб борилган ахборотларни чуқурроқ ўзлаштиришга хизмат қилгани табиийдир. Учрашув мавзуга доир савол-жавобларга бой, очиқ мулоқот тарзида кечди. Ўз-ўзидан аёнки, бу каби машғулотлар табиий фалокатга қарши туришда кутилган самара беради албатта.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Фотосуратлар Ф.Курбонбоев томонидан тайёрланган.