Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов хотирасига
Халқ учун беминнат қилдингиз хизмат,
Бахт томон йўл очиб, кўрсатиб ҳиммат.
Жаҳон аҳли ичра топдингиз ҳурмат,
Сизга таъзим қилиб айтардик рахмат.
Замин ҳам шу қадар севганми сизни,
Бизлардан айириб бағрига олди.
Халқингиз эъзозлаб ардоқлаб сизни,
Барча изингиздан зор йиғлаб қолди.
Хурликка хайкални қўйган ўзингиз,
Ободликни шиор қилган эдингиз,
Менгуга сақланар хаёлда ҳамон,
Меҳр-ла жилмайиб турган кўзингиз.
Сизсиз гулзорларда гуллар йиғлайди,
Булбуллар юрагин алам тиғлайди,
Айрилиқ, бу ҳижрон ўртар юракни,
Қалблар тубида нолалар инграйди.
Иймон- эътиқодни қадрига етдик,
Поклик, диёнатни дилда асрадик,
Она юртимизни саждагоҳ билдик,
Ватанни севмоқни сиздан ўргандик.
Юртни равнақини ўйлаб доимо,
Унинг ташвишига бўлдингиз ошно,
Келажак йўлида бўлиб раҳнамо,
Бизларга ибратда эдингиз даҳо.
Бутун халқ севарди Ота, деб сизни,
Отадай эъзозда бўлиб меҳрибон.
Бошин силадингиз ҳар ўғил-қизни,
Тўғри йўл кўрсатиб уларга ҳар он.
Қабрингиз қошида эгилди бошлар,
Бағримиз тиғланиб, тўкилди ёшлар,
Она ер сиз учун бўлганда макон,
Соғиниб йиғлайди ҳаттоки тошлар.
Ҳокингиз қўйилган жойдир саждагоҳ,
Қабрингиз устига сочилган гуллар.
Кўкдаги офтобдай нурли юзингиз,
Эсласак йиғлайди бу зор кўнгиллар.
Худойберган ШОМУРОДОВ,
Хоразм вилояти, Янгибозор тумани.