ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Москвада Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди


31.01.2023

 
 
image

30 январь – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти таваллуд куни муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан Москва шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда элчихона хабар берди.

Маросимда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ва ўзбек дипломатлари иштирок этган.

Маълумот учун, Москвадаги Ислом Каримов ҳайкали 2018 йил 18 октябрь куни очилган. Ёдгорлик шаҳарнинг Ислом Каримов номидаги майдонига ўрнатилган.