ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Мерос  ва ҳозирги замон


30.01.2018

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси томонидан Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди билан биргаликда «Мерос ва ҳозирги замон» бюллетенининг биринчи сони чоп этилди.

Бюллетеннинг биринчи сони чоп этилиши Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллик юбилейига бағишланган  тадбирларига тўғри келганлиги учун Ислом Абдуғаниевичнинг ҳаёти, фаолияти ва Ўзбекистон мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчиликни шакллантириш ва ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи хотиралар ва мақолаларни ўз ичига олди.

Хусусан, Биринчи Президентимизни яқиндан билган замондошларимизнинг илк маротаба эълон қилинаётган интервьюлари, Ислом Каримов ҳақида қизиқарли ҳикоялар ва фактлар, шунингдек Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримов билан интервью  китобхонларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

Бундан ташқари, асосий эътибор Ислом Абдуғаниевич шахсининг ноёб ҳислатларини, у кундалик ҳаётда қандай бўлгани ва ўзининг бўш вақтини нимага бағишлаганини очиб беришга қаратилган.

Бюллетень ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилади.