Жорий йилнинг 14-18 октябрь кунлари Ўзбекистонда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи мамлакатлар пенитенциар хизматлари раҳбарлари кенгашининг Х йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Ҳамдўстлик доирасида фаолият юритувчи мазкур Кенгашга бундан 10 йил аввал асос солинган бўлиб, унинг асосий вазифаси – МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги жазони ижро этиш хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ҳисобланади.
15 октябрь куни Кенгаш йиғилиши иштирокчилари протокол дастурига мувофиқ Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди. Меҳмонлар орасида – МДҲ Ижроия қўмитаси хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик бўйича департамент раҳбарияти, Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Жазони ижро этиш бўйича – улар тўғридан-тўғри ҳукуматга ёки Ички ишлар, Адлия тизимларига бўйсунуви ва ёхуд Федерал даражадаги мақомга эга бўлишидан қатъий назар, барча даражадаги хизматлари раҳбарлари ҳамда вакиллари бор эди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Мажмуа раҳбари Темур Ширинов меҳмонларни кутиб оларкан, уларга –масканнинг яратилиш тарихи, Ислом Каримов давлат раҳбари сифатидаги онгли умрининг салмоқли қисмини айнан шу ерда кечиргани ва табиийки, Ўзбекистон учун тарихий аҳамиятга эга қарорлар айни шу бинода қабул қилингани, бугунга келиб, мазкур иншоотнинг – айнан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан – Мустақиллик асосчиси номи билан аталадиган илмий-маърифий мажмуага айлантирилгани тўғрисида сўзлаб берди.
Шундан сўнг анжуман қатнашчиларига Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Ҳамдўстлик давлатларидан келган меҳмонлар шунингдек, Ёдгорлик мажмуасининг Кўргазмалар залида ҳам бўлиб, “Бутун оламни жо қилган юрак” номли галерея ҳамда унинг негизида намойишга қўйилган Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолиятига оид турли санъат асарлари – картиналар, портретлар, фотолар, пейзаж ва ҳайкалтарошлик намуналари билан яқиндан танишишди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Ф.Қурбонбоев ва Т.Қурбонбоев фотосуратлари