ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

МАРД ВА ҚАТЪИЯТЛИ ИНСОН ЁДИ


27.01.2025

Биринчи Президент... Мамлакат мустақиллиги пойдеворини қўйган шахс, буюк йўлбошчи, прагматик сиёсатчи, суверен давлат Қуролли кучларининг биринчи Олий бош қўмондони... Бу фавқулодда инсон феномени ҳали кўп изланишларни талаб этади. Шундан бўлса керак, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида фаолият юритаётган кўргазмалар залига ташриф буюраётган юзлаб ҳамюртларимиз ва меҳмонларнинг кети узилмайди.

Шу кунларда эса бу масканга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси профессор-ўқитувчилари меҳмон бўлишди. Улар “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмасидаги Ислом Каримов образини яратган мўйқалам усталарининг ва ҳайкалтарошларнинг ижод маҳсулларини ҳамда  тарихий фотосуратларни ғоят катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

Тоҳир БурхоновЎзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси “Ҳарбий психология ва педагогика” кафедраси профессори:

Биз Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига – мамлакатимиз мустақил давлат бўлиб, ўзлигини намоён қилишининг илк даврлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш мақсадида келган эдик. Бу ерда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентининг матонати, шижоати, юрти учун жонкуярлиги, мардлиги, қатъияти тўғрисида бетакрор маълумотларнинг гувоҳи бўлдик. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу маросимни уюштирган ва бизга ҳамроҳлик қилган барчага ўз миннатдорчилигимизни изҳор қилмоқчиман.

Танишув сўнгида хотираси халқимиз ардоғида бўлган мард ва қатъиятли инсон ёди мангу ҳисобланиб, у барчамиз учун буюк ибрат намунаси бўлиб қолиши меҳмонлар томонидан якдиллик билан эътироф этилди.

Т.Қурбонбоев фотолари