35 йил... Миллатимиз тақдиридаги, унинг қиёфаси ва истиқболини тубдан ўзгартирган бурилиш онларига шунча йил тўлибди. Тарих мезони билан ўлчаганда хийла камтар бўлган ушбу давр халқимиз ҳаётида – матонат, фидойилик ва бунёдкорликка йўғрилган яхлит бир эпопея, машаққатли ва шарафли юксалиш йўли бўлди.
“Мен шу бугундан эътиборан, 1 сентябрни жумҳуриятимизда Мустақиллик куни – умумхалқ байрами деб эълон қилишни таклиф этаман”.
Ҳар йили айни шу кунлари телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар орқали қайта-қайта эшитадиганимиз – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг айни сўзларини тинглаганда, юрак қайтадан орзиқиб кетади. Ва ҳар сафар 35 йил олдин кечган ўша долғали, ўша фараҳбахш онлар – яқин тарих қатлари аро кўз ўнгингда бор бўй-басти билан гавдаланаверади.
Гап – бу такрор уқтирилган таъкидларда эмас. Гап – айни сана-ю воқеликларни – тарихни тилга кирдирмоқ қасдида, солнома тарзида битиш шартлигида ҳам эмас. Гап шундаки, ўтган 35 йил мобайнида бу байрам ҳам, бу сана ҳам – эътиқодимизнинг ажралмас бир қисмига айланиб улгурди, қадриятимиздан, сийратимиздан сира ўчмас бўлиб ўрин олди. Балки бугунги ёш авлод шунча йил муқаддам кечган воқеаларни тасаввур қила олмас, балки мустақиллик даврида туғилиб, камолга етаётган ёшлар мустабид тузум нелигини билмас. Азбаройи ўшаларнинг истиқболи, тарбияси учун ҳам бу айёмни ҳар қанча шарафласак оз.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир аввалида мажмуа раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Темур Ширинов йиғилганларни улуғ айём билан қутлаб, миллатимиз ҳамиша тараққиётнинг юксак чўққиларига, зиёга интилиб яшаганини, мустақил, Янги Ўзбекистон шони шуҳратларга бурканган буюк ўтмиши, бугунги шиддатли тараққиёти билан келажак уфқларига юз тутаётганини, Ватанни ҳурликка, озодликка олиб чикиш каби тарихий вазифа эса Ислом Каримов чекига тушганини, Биринчи Президентнинг ўзбек халқи олдида қилган хизматларига тарихий баҳо бериш лозим бўлса, айнан шу, миллатимиз тақдирини ўзгартириб юборган Мустақиллик куни залвори билан ўлчанмоғи лозимлигини таъкидлади.
Тадбирда чиқиш қилган мажмуа Васийлик кенгашининг аъзоси, Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова эса 35 йил олдинги ўша ҳаяжонли, мушкулот ва шарафларга тўла йилларни хотирларкан, озодликнинг дастлабки йиллари мамлакат барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш билан хотирланса, истиқлолимизнинг сўнгги ўн йиллиги мамлакатимиз ҳаётида чинакам уйғониш, шиддатли янгиланиш ва мисли кўрилмаган ислоҳотлар даври сифатида муҳрланаётгани борасида сўз юритди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Тадбирда мажмуа ходимларидан бир гуруҳига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони топширилди.
Тадбир давомида шунингдек, байрам муносабати билан алоҳида фидоийлик билан меҳнат қилган ишчи ва хизматчиларга Ислом Каримов номидаги мажмуанинг ташаккурномаси тақдим этилди.
Тақдирланганлар кўрсатилган эътибор учун миннатдорлик изҳор этиб, ушбу юксак эътирофни келгусидаги фаолиятлари учун янада катта масъулият ва ишонч сифатида қабул қилишларини айтишди.
Дарвоқе, улуғ байрам шукуҳи давом этаётган шу кунларда мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов хонадонида, унинг хотирасига бағишланиб, эҳсон дастурхони ёзилди. Улуғ инсон руҳи покига атаб, дуои фотиҳалар ўқилди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Бу не синоат, рамзийлик бўлдики, бугун – ҳар қанча шарафласак ҳам озлик қиладиган буюк байрамимиз арафасида – Истиқлол асосчиси номини ҳам, мана, 10 йилдан буён хотирлай бошладик. Дарвоқе, бир неча ўн йиллар олдин унинг ўзи 31 августни – “Қатағон қурбонлари хотираси куни” сифатида белгилаб берган эди. Ажаб уйғунлик: бира тўла учта сана. Сана бўлгандаямки..
Умрни шу Ватан ва унинг саодати йўлида тикиш бўлса, шунчалар бўлар!..
Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз билан самимий қутлаймиз!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!





























