Биринчи Президент таваллуд куни арафасида Татяна Акбаровна Каримова оила аъзолари ва яқинлари билан турмуш ўртоғининг Самарқанд шаҳридаги абадий ором топган масканига ташриф буюрди. Буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ўз васиятига кўра, Ҳазрати Хизр масжиди мажмуасида дафн этилган бўлиб, бу ерда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Мустақиллигимиз асосчисининг халқимиз олдидаги улкан хизматларига муносиб – маҳобатли, Қуръон оятлари билан безатилган мақбара барпо этилган.
![]() |
![]() |
Татяна Каримова учун йилига икки марта – Биринчи Президентнинг таваллуд ҳамда вафот этган кунларида турмуш ўртоғи номи билан боғлиқ қадамжоларни зиёрат қилиш анъанага айланган.
Татяна Акбаровна кўҳна Регистон майдони ёнидаги майдонда ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига ҳам гул қўйди.
Биринчи Президент туғилиб ўсган, бугун уй-музейга айланган ховли Регистондан 400-500 метр узоқликда жойлашган бўлиб, шу кунларда айниқса, гавжум. Самарқандликлар Татьяна Каримовани “Опа” дея, меҳр билан эъзозлашади. Анъанага кўра, ўша хонадонда марҳум хотирасига бағишлаб ош тортилди ва Қуръони каримдан суралар ўқилди.
Зеро, буюк йўлбошчимиз умрининг сўнгги кунларигача садоқат билан хизмат қилган миллат ва инсонлар хотирасида абадий яшайди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Т.Қурбонбоев фотосуратлари
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)