Мана икки йилдирки, Ўзбекистон ички ишлар Академиясида – хорижий давлатлар ички ишлар идоралари (уларни полиция деб ҳам аташади) учун ҳам кадрлар тайёрланиб, уларнинг малакаси оширилмоқда. Академияда Хорижий факультет ташкил этилган. Бу тизим Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 18 августдаги қарори асосида йўлга қўйилди.
Академиянинг Қирғизистон ҳамда Тожикистонлик курсантлари факультет раҳбарияти ҳамроҳлигида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида меҳмон бўлишди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Маълумки, Ички ишлар Академиясига айнан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти қарори билан 1994 йил 2 сентябрда асос солинган эди. Ўша суронли йилларда Тожикистон ва Қирғизистондаги нотинч вазиятларни барқарорлаштиришда Ислом Каримовнинг ҳиссаси беқиёслигини бугун қўшни давлатлардаги одамлар яхши эслашади. Хорижий курсантларга, “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмаси билан яқиндан танишув асносида, энг қийин ва мураккаб паллада Ўзбекистон мустақиллигига асос солиб, уни турли офатлардан омон олиб чиққан, шу билан бирга, минтақадаги тинчлик ва хавфсизлик йўлида беқиёс ҳисса қўшган биринчи Олий Бош қўмондоннинг мушкулот ва шарафларга тўла умри тўғрисида ҳикоя қилиб берилди.
Кўргазмадаги Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига оид турли санъат асарлари – картиналар, портретлар, фотолар, пейзаж ва ҳайкалтарошлик намуналари бўлғуси меҳмонларда ғоят катта таасурот қолдирди ва бу фикрлар улар томонидан – меҳмонлар дастхатлари учун юритилган махсус китобда ёзилган таасуротларда ҳам акс этди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Т.Қурбонбоев фотосуратлари









