Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов “Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори, авваламбор, фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир”, деган эди. Дарҳақиқат, бугун “ёшлар мамлакати” дея эътироф этилаётган навқирон Ўзбекистонимизда ёшларга эътибор – давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига Тошкент шаҳридаги Бизнес ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган халқаро “Target international school” мактаби ўқувчилари келишди.
Ўқувчи-ёшлар Ёдгорлик мажмуасининг Кўргазмалар залида бўлиб, Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолиятига оид турли санъат асарлари – картиналар, портретлар, фотолар, пейзаж ва ҳайкалтарошлик намуналари билан танишишди.
Навқирон меҳмонларга ёдгорлик мажмуаси музейи директори О.Абдимўминов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасини адабийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Кўргазмалар залида ўқувчи-ёшлар Ватанимиз тарихи ва бугуни, ёшларга яратилган шароит ва имкониятлар тўғрисида ўзаро мулоқот қилиб, юртимизнинг энг янги тарихи бўйича янги билимларга ошно бўлишди.
Т.Қурбонбоев фотосуратлари