6 апрель куни Исроил давлатининг Холона Технологик институти делегацияси Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.
Институт Инновацион маркази раҳбари Яков Даматов, илмий факультет лектори Майкл Кипер ва магистратура бўлими бошлиғи Борис Лембриков Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорлик доирасида мамлакатимизга ишчи сафари билан келган.
Меҳмонлар Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб, Биринчи Президентимизнинг 80 йиллигига бағишланган «Бутун оламни жо этган юрак» кўргазмасини кўздан кечиришди.
Фахрий меҳмонлар китобида ёзиб қолдирилган дастхатда меҳмонларнинг таассуротлари қуйидагича баён этилган:
«Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриш мен учун фахрлидир.
Ислом Каримов менинг хотирамда ҳамда айни пайтда Исроилда истиқомат қилаётган менинг ҳамюртларим, Ўзбекистонлик муҳожирлар хотирасида бир умр сақланиб қолади.
Бу буюк инсоннинг оҳирати обод бўлсин.
Доктор Яков Даматов»
«Буюк йўлбошчи, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасига қадам ранжида қилиш мен учун шарафлидир.
Ислом Каримов раҳбарлигида Ўзбекистон эришган ютуклар алоҳида этрофга лойиқ.
Буюк Ўзбек халқига энг яхши тилакларимни билдираман.
Борис Лембриков»