ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ислом Каримовнинг раҳбарлик фаолияти ҳақида янги китоб нашрдан чиқди


19.04.2018

Ислом Каримовнинг раҳбарликка оид таълимоти номли китоб буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўз ҳаёти ва фаолиятини мамлакатимиз мустақиллигига эришиш ва уни мустаҳкамлашга, янги давлат, янги жамият барпо этиш, ўзбек номини, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадларга бахшида этган. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Ватан ва халқ тақдири борасида безовта ва бедор қалби, юрак ҳарорати, кенг тафаккури, мустаҳкам ирода ва эътиқодига таянилган давлат ва жамият бошқарувининг турли поғона ва соҳаларида ҳалол ва садоқат билан ўз халқига хизмат қилишга ундовчи раҳбарлик таълимоти асосида тайёрланган.

Бугун Ўзбекистоннинг дунёдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўлидан бормоқда. Бунинг учун албатта самарали бошқарув илми зарур. Маълумки, бошқарув илми жуда катта ҳаётий тажрибани талаб этади. Буюк Йўлбошчи Ислом Каримов раҳбарнинг адолатли бўлишини Соҳибқирон Амир Темур каби давлат арбобларига издош бўлиш деб билган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи, генерал-лейтенант Баходир Матлюбов ва ИИВ академияси доценти, полковник Шариф Қобилов ҳаммуаллифлигида тайёрланган мазкур китоб барча таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар, вазирликлар, ҳокимликлар, катта ва кичик раҳбарлар таркиби ҳамда бошқарув соҳасига қизиққан кенг доирадаги китобхонларга мўлжалланган.

***

 

 

 

 

Ислом Каримов – буюк давлат ва жамоат арбоби тўпламидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясида 2018 йил 25 январь куни бўлиб ўтган “Ислом Каримов – буюк давлат ва жамоат арбоби” мавзуидаги илмий ва маданий-маърифий анжуманда тингланган маърузалар, мустақил давлатимиз асосчиси, Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кўп йиллик серқирра фаолияти ҳақидаги ёрқин хотиралар, илмий фикр-мулоҳазалар ўрин олган.

Шунингдек ушбу тўплам кенг китобхонлар, илмий тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун мўлжалланган.