ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ИСЛОМ КАРИМОВ ХОТИРАСИ ҲАМИША БАРҲАЁТ


02.09.2025

2 сентябрь куни давлат ташкилотлари вакиллари, Тошкент шаҳри жамоатчилиги Ислом Каримовни ёд этиш учун йиғилди.

Ислом Каримов мамлакатимиз мустақиллигини эълон қилган ва уни тараққиёт йўлига олиб чиққан етакчидир.

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинди. Биринчи Президентимизнинг юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, аҳоли турмушини яхшилаш борасидаги хизматлари ёдга олинди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, жамоатчилик вакиллари Биринчи Президентимиз ҳайкалига гуллар қўйди.

ЎзА