ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ташриф буюрди


22.02.2018

22 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ташриф буюрди.

Меҳмон мамлакатимизнинг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва «Бутун оламни жо этган юрак» номли бадиий кўргазмани кўздан кечирди, фахрли меҳмонлар китобига самимий тилаклар билдирилган дастхатини ёзиб қолдирди.

Жаноб Нобуаки Ито мамлакатимизда дипломатик фаолиятини 2016 йили бошлаган. У Ислом Каримов билан шахсан танишиш шарафига муяссар бўлмагани туфайли ҳам мазкур кўргазмани алоҳида қизиқиш билан томоша қилди.

Кўргазма менда чуқур таассурот қолдирди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг «Оқсарой» қароргоҳидаги музейи очилишини сабрсизлик билан кутаман. Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан танишмоқчиман, деди Япония элчиси.