ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ҳарбий қисмда учрашув


24.01.2018

2018 йил 23 январь куни Тошкентдаги ҳарбий қисмда  Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда жами 400 га яқин ҳарбий хизматчи иштирок этишди.

Сўзга чиққан Батальон командирининг ўринбосари майор С.Аҳмедов, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий - маърифий ёдгорлик мажмуаси маркази мудири, сиёсий фанлар доктори В. Қўчқоров ва бошқалар Тинчлик ва барқарорликни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуслари, Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи У. Олтинов эса Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони сифатида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини, унинг ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган замонавий армия яратиш, уни ислоҳ этиш, Қуролли Кучларнинг жанговар салоҳияти ва қудратини оширишни таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида фикр юритишди.  

 Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа уйида чоп этилган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган мустақиллик йилларида Ватанимиз сарҳадларига ёвуз ниятда суқилиб кирмоқчи бўлган халқаро террорчи газандаларга қарши мардларча курашган, сўнгги томчи қолгунича Ватани, ҳалқи ва ҳарбий қасамёдига содиқ қолиб, мамлакатимиз мустақиллигининг ҳимояси йўлида жонини фидо этган ҳарбий хизматчиларнинг қаҳрамонликлари, улар ҳақида ота-оналари, қариндошлари, сафдошлари ва дўстлари хотиралари ўрин олган “Ватан – азиз, жасорат – мангу” номли хотира китоби тақдимоти ўтказилди.

Тадбир сермазмун ва кўтаринки руҳда ўтказилди. Унда оммовий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.