ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ҳамиша ёдимиздасиз


05.06.2018

4 июнь куни Ёдгорлик мажмуасига (FIDE) Халқаро шахмат федерацияси Президенти Кирсан Илюмжинов ташриф буюрди.

 

Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Фахрий меҳмонлар китобига қуйидаги дастхат битилди:

«Есть у истории один непререкаемый закон-

Кто предан Родине своей, в борьбе не будет побежден.

С глубоким уважением Первому Президенту Узбекистана,

Исламу Каримову, выдающемуся государственному лидеру!».

Ислом Каримов моҳирлик билан шахмат суриши баробарида, спортнинг мазкур турини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган ва натижада, жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов, жаҳон шахмат тарихида энг ёш Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов каби ёшларимиз ўзбек шахмат мактабини дунёга танитди.

Ислом Каримовнинг хизматлари халқаро миқёсда эътироф этилди. Биринчи Президентимиз 2015 йилда Осиё шахмат федерациясининг «Йил одами» номинациясида Asian Chess Excellence Awards («Шахматдаги устунлик учун Осиё мукофоти)га сазовор бўлганди.

 

Кирсан Илюмжинов юртимизга Ўзбекистон шахмат Федерациясининг янги раисини сайлаш бўйича ҳисобот-сайлов конференциясида иштирок этиш учун келган.

Анжуманда шу йил Батуми (Грузия) шаҳрида бўлиб ўтадиган сайловда, FIDEнинг янги Президентлигига Кирсан Илюмжинов номзодини, Ўзбекистон шахмат Федерацияси томонидан қўллаб-қувватланиши ҳақидаги қарор қабул қилинди.

1995 йилдан бери FIDEни бошқариб келаётган Илюмжинов, мазкур халқаро ташкилот Президенти лавозимига етти марта сайланган.