ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ер куррасида тинчлик


01.06.2018

Тошкентда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган расмлар кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

  

 

1998 йилдан бошлаб, Республикамиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида, 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб,   “Ер куррасида тинчлик” анъанавий расмлар кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

“Соғлом авлод учун” Халқаро нодавлат ҳайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси ҳамкорлигида ташкил этилган танлов икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич жорий йилнинг апрель -май ойларида ўтказилди. Унда юртимизнинг деярли барча ҳудудларидан, 1000 нафардан зиёд бола қатнашди.

 

 

Вилоят босқичларида сараланган 100 дан ортиқ ижод намуналаридан 18 таси республика босқичига тақдим этилди. Танлов иштирокчилари  расмлар орқали юрт тинчлиги, Ватан равнақи, оила фаровонлиги ҳақидаги тушунчалари ва тасаввурларини атрофдагиларга етказишга ҳаракат қилганлар. Улар Ўзбекистонга, бутун дунёга тинчлик, осойишталик тилашмоқда гўё.

31 май куни Тошкентдаги суратчилар уйида кўрик-танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ёш истеъдодларга махсус дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси, “Соғлом авлод учун” Халқаро нодавлат хайрия жамғармаси Президенти, Ислом Каримов номидаги илмий маърифий ёдгорлик мажмуаси Васийлик кенгаши аъзоси Татьяна Каримова иштирок этди ва танлов ғолибларини самимий қутлади. 

Ф.Курбанбаев (сурат)