Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мажмуа томонидан нашр этиладиган “Мерос ва ҳозирги замон” (“Наследие и современность”, “Heritage and modernity”) ахборот бюллетенининг – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг қутлуғ 35 йиллигига бағишланган янги сони босмадан чиқди.
Мажмуа Васийлик кенгаши аъзоси, Биринчи Президент рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда ташкилот раҳбари, тарих фанлари доктори Темур Шириновларнинг муаллифлик мақолалари билан бошланган бюллетенда – Истиқлолнинг ўтган 35 йилида юртимизда амалга оширилган асрга татигулик ишлар, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ самимий хотира ва эсдаликлар, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича илмий тадқиқотлар, қолаверса, мажмуа фаолиятида содир бўлган йирик ва салмоқли воқеаларга кенг ўрин берилган.
Жумладан, Татьяна Каримованинг “Ўзбекистон мустақиллиги 35 ёшда” мақоласида шундай фикрлар бор: “Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти бутун масъулиятни ўз зиммасига олган ҳолда, том маънода йўқ жойдан мустақил давлат қурди. Ўзи кўп бор таъкидлаганидек, у ўша кезлари миллати учун ҳамма нарсани қурбон қилишга тайёр эди. Ёш мустақил давлат тарихининг Ислом Каримов етакчилигидаги дастлабки чорак асрлик даври – бугунги кунда қурилаётган Янги Ўзбекистон учун пойдевор вазифасини ўтади”.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Мажмуа раҳбари Темур Шириновнинг “Миллат тақдирини ўзгартирган сана” номли мақоласидаги ушбу мулоҳазалар эса юқорида зикр этилган фикрларнинг гўё мантиқий давомидек янграйди: “Агар, Ислом Каримовнинг ўзбек халқи олдида қилган хизматларига тарихий баҳо бериш лозим бўлса, айнан шу, миллатимиз тақдирини ўзгартириб юборган 1 сентябрь – Мустақиллик куни залвори билан ўлчанмоғи лозим. Яна, буюк шахсларга тарихий баҳони авваламбор буюк шахслар, даҳолар ва донишмандлар беришади”.
Нашрнинг анъанавий “Ёди ҳамиша ёдда” рукнида – Ислом Каримовнинг илк матбуот котиби Ирисмат Абдухолиқовнинг “Мўъжизалар мамлакатида уч кун”, юридик фанлар номзоди Анвар Эркахўжаевнинг “Первый Президент – первый “Герой Узбекистана”, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, ҳайкалтарош Илҳом Жабборовнинг “Тасвирий санъатда тарихий сиймо”, санъатшунослик фанлари доктори Акбар Ҳакимовнинг “Роль Ислама Каримова в формировании национальной системы художественного искусства”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидовнинг “Шоҳимардон фожиаси” номли хотиралари ўрин олган.
“Талқин ва тадқиқотлар” рукни орқали эса олимлар – тарих фанлари докторлари Ойбек Абдимўминов, Саодат Давлатова, юридик фанлар доктори Равшан Ҳакимов, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Ҳамро Раҳмоновларнинг – тарих, ҳуқуқшунослик, маънавият асослари борасидаги илмий тадқиқотлари бўйича мақолаларига кенг ўрин берилган.
Ахборот бюллетенининг “Мажмуа ҳаётидан лаҳзалар” бўлимидаги мақолалар орқали эса, одатдагидек, илмий-маърифий мажмуанинг ўтган – 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган кенг қамровли фаолияти билан яқиндан танишишингиз мумкин.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Мухтасар айтганда, аввал ҳеч қаерда чоп этилмаган фотоархивдан кенг фойдаланилган, қолаверса, муаллифларнинг самимий ва эксклюзив хотиралари ўрин олган мазкур нашрни мутоала қилган муштарий – Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мажмуанинг фаол тус олган кундалик ҳаёти ҳақида тўлиқ ва объектив тасаввурга эга бўлиши шубҳасиз.
Т.Қурбонбоев фотосуратлари
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)