ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Буюк жасорат соҳиби – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга эҳтиром


22.01.2018

Тошкент маданият коллежида Биринчи Президент Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда таниқли олимлар, адабиёт ва санъат намояндалари, профессор-ўқитувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар қатнашди.

– Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бизга доим азиз фарзандларим, деб мурожаат қилганлари қалбимиздан чуқур жой олган, – дейди коллеж ўқувчиси Ш.Эркинов. – Бизнинг келажагимиз йўлида доим куйинган, барча шароитни муҳайё этган Юртбошимиз бошлаган ишларнинг муносиб давомчилари бўлишга интиламиз.

– Собиқ мустабид тузум даврида миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, муқаддас динимиз, азалий анъаналаримиз аёвсиз топталди, – дейди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти Тўлқин Эшбеков. – Ўша даврларда бу ҳақда очиқ-ошкора гапириш – катта маънавий жасорат эди. Мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов халқимиз орзу-умидларини рўёбга чиқарди. Миллий-маънавий қадриятларимизга эҳтиром билан муносабатда бўлиш, муқаддас динимиз, урф-одатларимиз, бебаҳо тарихий меросимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришни давлат сиёсати даражасига кўтарди, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини оширишга катта ҳисса қўшди. 

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА