Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг бир гуруҳ ходимлари пойтахтдаги Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, марказ тасарруфидаги музей, кутубхона, илмий марказ ва бошқа бўлимлар фаолияти билан яқиндан танишишди.
Шу йили муқаддас Рамазон ҳайити арафасида расман очилган мазкур улуғвор марказ Тошкентнинг машҳур Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудидаги 10 гектар майдонда барпо этилган. Уч қаватдан иборат бинонинг узунлиги 161 метр, эни 118 метрни ташкил этади. Гумбазининг баландлиги 65 метр, умумий фойдаланиш ҳудуди эса 42 минг квадрат метрдан зиёд.
Иншоот биноси Президент Шавкат Мирзиёевнинг меъморий ғоя ва таклифлари асосида лойиҳалаштирилиб, барпо қилинган. Марказ қадимий ва миллий меъморчилик анъаналари асосида қурилган бўлиб, унга тўрт томондан – тўрт асосий портал орқали кириш мумкин. Ушбу порталлар ва бинонинг ташқи равоқлари илм-маърифат, бағрикенглик, инсонийлик ва ота-онага ҳурмат мазмунидаги Қуръон оятлари ҳамда ҳадислар билан безатилган.
Бугунги кунда Марказ хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, пойтахт меҳмонлари, зиёлилар, ўқувчи ва талаба ёшлар, қолаверса, барча аҳоли вакиллари учун том маънодаги маънавият ва маърифат масканига айланиб бормоқда.
Ёдгорлик мажмуаси ходимларининг ушбу маскан билан танишуви давомида – экскурcияларни ташкил этиш, фондларни сақлаш, реставрация ишларини такомиллаштириш, замонавий ахборот технологиялари, фото ва видео материаллардан фойдаланиш масалалари бўйича Марказ тажрибаси ўрганилди.
Ёдгорлик мажмуасининг илмий ходимларидан тортиб экскурсоводларигача, фондларни сақлаш бўйича мутахассисларидан то реставраторларигача – буюк юртимизнинг шонли мозийи бўйлаб саёҳат қилиб, бу муаззам маскандан фахр-ғурур туйғуси билан бирга, ўзгача сабоқ ҳам олиб қайтишди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Т.Қурбонбоев фотосуратлари











