Асли мукаррам қилиб яратилган инсон доимо ҳурмат-эҳтиромга лойиқдир. Айниқса, бутун умрини юрт равнақига бағишлаган, миллат мустақиллиги учун курашган, пойдевори метин давлатни барпо этган зотлар миллий тарихимизда саноқли. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ана шундай зотлардан биридир. Шу кунларда Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмаси юртдошларимиз учун мўътабар бир масканга айланган.