2 сентябрь куни – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти вафот этган кунга 10 йил тўлиши муносабати билан, шунингдек, “Хотира ҳафталиги” доирасида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида хотира маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда мажмуа раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Темур Ширинов мамлакат Биринчи Президентининг ўзбек миллий давлатчилиги тарихида тутган беқиёс ўрни, унинг мустақиллик қўлга киритилиши, миллий давлатчилигимиз тикланиши ва юртимизнинг мустақил тараққиёт йўлига чиқиши билан боғлиқ фаолияти хусусида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш йўлида олиб борилаётган тизимли ишлар ҳақида ҳам алоҳида сўз юритиб, ҳар йили 30 январь ва 2 сентябрь – Ислом Каримовнинг таваллуд ҳамда вафот этган саналарида мамлакат бўйлаб хотира тадбирлари ташкил этилаётгани, бугун ҳам Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйгани, марҳум хотирасига ҳурмат бажо келтиргани тўғрисида фикр билдирди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Шундан сўнг мажмуа жамоаси Биринчи Президентимиз хотирасини ёд этиб, Оқсарой қароргоҳидаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.
Т.Қурбонбоев фотосуратлари







