Бу ҳар иккала тушунча – бугун Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган илмий-маданий анжуманда кўп бор тилга олинди. Гап шундаки, Биринчи Президент таваллуд куни муносабати билан мунтазам ўтказиладиган хотира ҳафталигининг якунловчи конференцияси “Барқарорлик ва бағрикенглик – Ўзбекистон тараққиётининг муҳим омили” дея номланди. Тадбир Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ҳамда Сарбон университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ўзбекистондаги барқарорлик ва бағрикенглик тамойилларининг устуворлигига истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб тамал тоши қўйилгани барчага маълум. Айнан Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати билан мустақилликка эришган мамлакатнинг ўз тараққиёт йўлидан одимлай бошлагани, ёш давлатимиз учун ғоят мураккаб ва масъулиятли даврда вазият беқарорлашувининг олди олингани ва халқимизнинг уруш даҳшатларини кўрмасдан эсон-омон ўтгани ҳам – бевосита буюк етакчи номи билан боғлиқ.
Мажмуа раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Темур Ширинов тадбирни очаркан, бугунги Ўзбекистон замини – қадим-қадимдан турли цивилизациялар туташган манзил ўлароқ турфа дин ва миллатлар учун умумий диёр бўлиб келгани, бағрикенглик – бу тупроқда яшаётган, бугун ўзбек дея дунёга бўйлашган халқнинг қон-қонига сингиб кетгани, Ислом Каримов эса мустақил давлат аосчиси сифатида халқнинг ана шу нодир хислатини барқарорлик ва тараққиётнинг асосий шартларидан бири қилиб танлагани, шу боис ҳам тарихдан муқим ўрин олгани хусусида сўз юритди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Кечада намойиш этилган – Ислом Каримов хотирасига бағишланиб, чорак аср олдинги долғали йиллардан то бутунги доруломон кунлар қадар босиб ўтилган машаққатли ва фараҳбахш йиллар, уларнинг қадр-қиммати тўғрисида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм – тадбир иштирокчилари кўзларида ёш қалқитди.
Мажмуа Ҳомийлик кенгаши аъзоси, Биринчи Президент рафиқаси Татьяна Каримова ўз сўзида – истиқлолнинг дастлабки йилларидаги ташқи хуружлар сабаб аланга ола бошлаган миллатлараро можароларга айнан бағрикенглик сабаб узоқни ўйлаб, барҳам берилгани, бу сиёсат кейинчалик ҳам давлатчиликнинг асосий мезонларидан бирига айлангани ҳақидаги жонли хотиралари билан ўртоқлашди.
Тадбирда сўз олган таниқли олим ва сиёсатчилар ҳам ўз маърузаларида – барқарорлик ва бағрикенглик ватанимиздаги умуммилий бирдамликни таъминлашнинг гарови бўлиб келаётгани, ҳатто тараққий этган аксарият давлатларда бемалол ишлатиладиган “кам сонли миллатлар, “этник озчилик” каби терминларнинг Ўзбекистонда умуман қўлланилмаслиги конституциявий тартибда қонунан белгилаб қўйилгани, бағрикенглик нафақат ички, балки тинчликсевар ташқи сиёсатимизнинг ҳам асосини ташкил этаётгани, бугун Ўзбекистонда яшаётган 130 дан ортиқ турли миллат миллат ва элат вакилларининг тили ва эътиқодидан қатъий назар, тенг ҳуқуқли, эмин-эркин умргузаронлик қилаётгани ҳам ана шу инсонпарвар сиёсатнинг маҳсули экани хусусида фикрларини билдиришди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Тадбирнинг бадиий қисмида янграган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова томонидан – истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб ижро этилган, Ислом Каримовнинг ўзи ҳам севиб тинглаган “Ассалом, ўзбегим!” ҳамда “Соғинч” қўшиқлари даврага ўзгача файз ва шукуҳ бахш этди. Мамлакатимиздаги озарбайжон, қозоқ ва арман миллий маданий марказлари аъзолари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар эса кечага ўзгача тароват ва самимият руҳини ҳадя қилди.
Анжуман ниҳоясида эса фаол иштирокчилар ва доимий ҳамкорларга мажмуа номидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари туҳфа этилди.
Дарвоқе, тадбир ўтган Ислом Каримов номидаги кутубхона кираверишида бу гал ҳам одатдагидек, фотокўргазма ташкил этилди. Ундаги сувратлар яқин-йироқ йиллардаги – Ислом Каримов ҳамда барқарорлик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик мезонлари ўртасидаги самимий боғлиқлик, узвийлик ҳақида сўзсиз ҳикоя қилади.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Тадбир иштирокчилари кутубхонада жаҳон миқёсидаги тарихий шахслар дастхатлари битилган ноёб асарлар, қолаверса, 50 мингдан ортиқ китоб ва 30 мингдан ортиқ журналлардан иборат фондни ҳам кўздан кечиришди.
Бугунги тафсилотларга хотима ўрнида эса тадбир давомида бот-бот янграган, ҳар бир иштирокчи кўнглидан кечган мана бу фикрларни келтирсак: Ҳали замонлар оша неча-неча авлод алмашар, тарих эврилар. Аммо ўзбек деган миллат, халқ бор экан, унинг хотирасида Ислом Каримов сиймоси – тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт раҳнамоси, буюк давлат арбоби сифатида қолаверади.
Ф.Қурбонбоев ва Т.Қурбонбоев фотосуратлари
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
