Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан юрт аёллари айни шундай таърифга лойиқ деб топилган.
Истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда аёлларга ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Босқичма-босқич, изчиллик билан оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар хуқуқи ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги роли ва мақомини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.
Аёл сиймоси мустақилликнинг бош рамзларидан бири, тинчлик ва бунёдкорлик кафолатига айлангани ҳам айни хақиқат.
Пойтахтимиз марказидаги “Мотамсаро она” ва “Бахтиёр она” хайкаллари бунинг ёрқин тасдиғидир. Улар бевосита Биринчи Президентнинг таклиф ва тавсиялари асосида яратилган. Ҳамонки Ватанни онага қиёслаб “Она Ватан” деб атар эканмиз, озод юртнинг юраги бўлмиш Мустақиллик майдонининг қиёфаси ҳам шу ғояга монанд бўлиши керак эди.
Бугун Ўзбекистон аёлларига нисбатан эътибор, эъзоз ва эътироф ибратга лойиқ, юксак даражада. Турли мақомдаги тадбир ва давралар, мажлис ва машваратлар тўрида аёллар. Қайси сохада бўлмасин, уй бекаларидан тортиб, ижтимоий ва иқтисодий йўналишларда меҳнат қилаётган, масъулиятли лавозимларда фаолият юритаётган барча хотин-қизлар давлат ҳимоясида.
Ҳар йили, Халқаро хотин-қизлар куни арафасида истеъдодли, иқтидорли қизларимиз Ислом Каримовнинг фармонига биноан таъсис этилган Зулфия номидаги мукофотга сазовор бўладилар.
Меҳнатда ва жамоат ишларида юксак натижаларга эришган, ёш авлодни вояга етказишга муносиб ҳисса қўшган, ҳурмат ва эътирофга лойиқ аёлларнинг катта қисми орден ва медаллар билан тақдирланадилар.
“Хотин-қизлар ренессанси даври” деб аталишга лойиқ мустақиллик йилларида жамиятда аёлларга нисбатан муносабатнинг тубдан ўзгаргани халқаро миқёсда ҳам тан олинмоқда.
Ўтган йили эълон қилинган Жахон банки индексида Ўзбекистон гендер тенглиги бўйича амалга оширилган ислохотлар натижасига кўра катта ютуқларга эришган бешта давлат қаторига киритилди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Азиз онахонлар, опа-сингиллар!
Бахор ва гўзаллик байрами муборак бўлсин.
Сизларга бахт ва омонлик, оилангизга тинчлик ва фаровонлик тилаймиз!
Фотосуратлар Ф.Курбонбоев томонидан тайёрланган.