ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

АЖДОДУ АВЛОДНИ АЛЛАЛАГАН ТИЛ


20.10.2020

21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига 31 йил тўлади.
Тил бениҳоя муқаддас ва мўтабар неъмат, у одам деган мавжудодни шакллантирган, қавмлар ўлароқ бирлаштирган, тараққиёт босқичларига олиб чиққан, руҳий такомилга бошлаган, тафаккур гулшанининг дарвозаларини очган бемисл бир робитадир. Шунинг учун ҳам тилга нописандлик инсониятнинг ўзлигига нописадлик демакдир. Тилга эҳтиром ва эътибор эса бу дунёда инсон боласи муҳтарамлигининг эътирофидир.
Бежиз эмаски, халқимиз тилга, хусусан, ўзининг она тилига мунтазам муҳаббат билан қараган, уни эъзозлаб ардоқлаган, ўзбек тилининг мукамаллиги ва бетакрор оҳангларидан фахру ифтихор қилган. Ўзбек тилидаги таранг мантиқ ва гўзалликни ҳар сония инкишоф этишга иштиёқ сезган.

 

       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ғурурсиз миллат ўз қиёфасини йўқотади, аксинча, миллий ифтихор юксак юртда халқ тинч ва ҳамжиҳат яшайди. Хали тоталитар тузум ҳукмрон бўлиб турган мураккаб бир шароитда – 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий ғурурини тиклади, жаҳондаги мавқеини мустаҳкамлади.
Мустақиллик йилларида ўзбек тилини ривожлантириш бўйича амалга оширилган улкан эзгу ишларни изчил давом эттириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 21 октябрь куни “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонни имзолади.
Фармонга кўра ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун -21 октябрь санасини “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилиш белгиланган.
Бундан ташқари фармонда ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш масалалари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган нутқи давомида Ислом Каримовнинг давлат тилини шакллантиришдаги ўрни ҳақида,
“Ушбу қутлуғ айёмни байрам қилар эканмиз, аввало, 1989 йил 21 октябрь санасини – “Давлат тили ҳақида” ги Қонун қабул қилинган кунни эслашимиз ўринлидир.
Юртимизда мустабид тузум ҳали ўз ҳукмини ўтказиб турган ғоят оғир шароитда халқимизнинг тақдири ва келажагини ҳал қиладиган бу қонунни қабул қилиш биз учун осон кечмаган эди.” деб ёдга олди.
Давлатимиз раҳбари нутқида ушбу тарихий жараёнларнинг гувоҳи ва бевосита иштирокчиси бўлганини эслади:
“Қонун лойиҳаси икки марта умумхалқ муҳокамасига қўйилган эди. Унинг атрофида қандай қизғин баҳс ва тортишувлар бўлиб ўтганини, ўйлайманки, кўпчилик юртдошларимиз жуда яхши эслайди. Шахсан мен ҳам ўшанда бу тарихий жараёнларнинг бевосита гувоҳи ва иштирокчиси бўлганман.
Бу муҳим ҳужжатнинг қабул қилинишида фидойи ва ватанпарвар зиёлиларимиз, кенг жамоатчиликнинг қатъий шижоати ҳамда Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сиёсий иродаси катта ўрин тутди.
Айни вақтда у Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги сари қўйилган биринчи дадил қадам эди”.

 

(Ф.Курбанбаев суратлари)