ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

АБАДИЯТГА МУҲРЛАНГАН КУНЛАР


16.03.2021

1996 йил.

14 март. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ислом Каримов “Халқаро Амир Темур жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ва “Темурийлар тарихи Давлат музейини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларга имзо чекди.

Давлатимиз мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ асрлар давомида аждодларимиз яратган улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклашга катта аҳамият берилди. Ўзбекистон халқи ўз тарихини тиклаш, ҳақсиз унутилган номларни, жаҳон ривожланишида муҳим роль ўйнаган тарихий шахсларни ёруғликка чиқариш имкониятига эга бўлди. Улкан давлат арбоби, буюк саркарда моҳир ислоҳотчи, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган Амир Темур ана шундай сиймолардадир. Бу тарихий ҳақиқатни тиклаш мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов зиммасига тушди. Шунга асосан Биринчи Президентимизнинг фармони билан 1996 йил Амир Темур йили деб эълон қилинди ва унинг 660 йиллик юбилейи республикамизда кенг нишонланди. 1996 йилнинг 14 мартида эса Темурийлар тарихи давлат музейи биносини барпо этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.