ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни.


27.06.2022

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 1993 йил июнь ойида қабул қилинган фармони асосида малакатимизда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланиб келинмоқда.

Ўша йилларда соҳага оид жуда кўп қонунлар қабул килинди. ОАВлар сони кўпайиб, электрон нашрлар пайдо бўлди. Журналистларнинг мавқеи, жамият ҳаётидаги ўрни мустаҳкамланиб, мазкур соха тўртинчи хокимият сифатида ўзини намоён қила бошлади десак хато бўлмайди.

Ҳар йили Биринчи Президент матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табриги йўлларди.

 

Ислом Каримов журналистикани халқ билан оммавий мулоқотга киришадиган қудратли соҳа сифатида қадрларди. Махаллий ва хорижий ОАВи вакиллари билан тез-тез учрашиб, ошкоралик, демократия шароитида воқеаларни холислик билан ёритишда, мафкуравий кураш авж олган бир пайтда ахолини, айниқса ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлаш борасида журналистлар олдида турган вазифалар ҳусусида ўз қарашларини баён қиларди.

Жамиятни соғломлантирувчи куч сифатида журналистика аввало холислик, хаққонийлик ва шаффофлик тамойилларига асосланиши кераклигини ҳамиша таъкидларди. 1996 йилда Ислом Каримов фармони билан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвони таъсис этилган. Мазкур Давлат мукофотига сазовор бўлганлар орасида соханинг етук, қалами ўткир, кўп йиллик тажрибага эга ходимлари қаторида, ёш, шижоатли, ўзининг қатъий сўзи ва позициясига эга бўлган ижодкорлар кўпчиликни ташкил қилган.

 

Бугунги кунда ОАВи фаолиятида “Янги” деган иборанинг қўлланилишида мантиқий асос бор. Янги Ўзбекистоннинг ҳаётини ёритиш янгича ёндошувни талаб қилади. Журналистларга берилаётган имконият ва имтиёзлар кенгайиб, уларнинг олдига қўйилаётган талаб ва вазифаларнинг салмоғи ва қамрови ҳам шунга яраша ортиб боряпти. Уларни рағбатлантирадиган асосий куч эса, Давлат раҳбарининг эътиборидир.  

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қалам аҳлига нисбатан ҳурмати ва ишончини қуйидаги сўзлардан ҳам англаш қийин эмас: “Мен, ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни — ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари, ўзимнинг энг яқин дўстларим деб биламан ва улар ҳамиша президент ҳимоясида бўлади".

Ф.Курбанбаев суратлари