ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Умумхитой фотосуратлар ассоциацияси бош котиби Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди


14.05.2018

12 май куни Умумхитой фотосуратлар ассоциацияси бош котиби Ян Гуанем ўринбосарлари Ян Дэвэн ва Чжан Хунпинь билан Ислом Каримов номидаги Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.

Мазкур ташкилот фаолиятининг асосий йўналиши саноат индустриясини фотосуръатлар ёрдамида ёритиш ва фотокўргазмалар ташкил этиш.

Меҳмонлар Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Хитойлик делегация Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамроҳлигида «Бутун оламни жо этган юрак» кўргазмасини алоҳида қизиқиш билан томоша қилдилар.

Экспозиция меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди. Ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, кўргазмалар ташкил этиш бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Фахрий меҳмонлар китобига жаноб Ян Гуанем-«Ўзбекистон ва Хитой халқларининг дўстлиги 10 минг йил яшасин», деган дастхат қолдирди.

Хитойлик мутахассисларнинг Ўзбекистонга келишидан мақсад - бадиий фотосурат бўйича мастер-класслар ўтказиш.