16 май куни Украинанинг бир қатор областлари раҳбарларидан иборат делегация аъзолари Ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.
Меҳмонлар Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар куйиб унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.
Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамроҳлигида Украина делегацияси аъзолари “Бутун оламни жо этган юрак”кўргазмасини томоша қилиб, фахрий меҳмонлар китобида қуйидаги дастхатни ёзиб қолдиришди:
“Биринчи Президентнинг хотираси Ўзбекистон халқининг юрагида ҳамиша жо бўлиб турсин.
Сумск, Херсон, Львов областлари давлат маъмуриятлари раислари номидан”.
Украина делегацияси “Ўзбекистон Нефть ва Газ-2018” анъанавий халқаро кўргазма ва конференцияга таклиф этилганлар.
Мамлакатимизга ташрифи давомида меҳмонлар Самарқанд, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларига бориб тўғридан тўғри, икки томонлама хўжалик алоқаларини ўрнатиш имкониятларини ўрганиб чиқадилар.