28 март куни Ўзбек Миллий драма театрида “Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоки, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Республика “Махалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Ислом Каримов хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган танловда ёши, миллати, маълумоти, яшаш манзили, ижтимоий мақоми ва касб-коридан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларнинг фуқаролари иштирок этдилар.
Танлов Ислом Каримовнинг 80 йиллиги арафасида мамлакатимиз Биринчи Президентининг хотирасини, унинг мустақилликни қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек унинг меросини оммалаштириш мақсадида ўтказилди.
2017 йилнинг 31 декабригача 2016-2017 йилларда республика ҳамда хориж газета ва журналларида, интернет нашрларида эълон қилинган материаллар қабул қилинди.
Мамлакатимиз фуқаролари ва хорижий муаллифлардан танлов ҳайъати кўриб чиқиши учун 900 га яқин материаллар ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, француз, итальян, хитой, немис, япон, араб, корейс, озарбайжон, қозоқ, туркман, қирғиз тилларида келиб тушди.
Тақдим этилган мақолаларни адолатли кўриб чиқиш учун танлов ҳайъати таркибида малакали мутахассислар, олимлар, тарихчилар, ёзувчилар, журналистлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Танлов ишлари мақола мавзуси янгилиги ва очиб берилганлиги, мазмунан тарихий ҳақиқатга тўғри келиши, муаллиф томонидан илмий манбалардан кенг фойдаланилганлиги, шунингдек мақоланинг илмий ва бадиий савиясини ҳисобга олган ҳолда беш баллик тизими бўйича баҳоланди.
Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилган:
Биринчи ўрин-махсус диплом ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш хақининг 100 баробари миқдорида пул мукофоти;
Иккита иккинчи ўрин-диплом ва энг кам иш хақининг 75 баробари миқдорида пул мукофоти;
Учта учинчи ўрин-диплом ва энг кам иш хақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти (маблағлар давлат бюджети ҳисобидан ажратилган).
Танлов ташкилотчилари томонидан 20 та рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам таъсис этилган (маблағлар Ислом Каримов номидаги жамоат хайрия фонди ҳисобидан ажратилган). Шунингдек, мукофотланганларга Ислом Каримовнинг 80 йиллигига бағишлаб чоп этилган “Ислом Каримов-Мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли китоб-альбом совға қилинди.
Танлов ғолиблари:
1-ўрин ва бош мукофот совриндори Ҳалим Саидов. “Бошланғич таълим” журнали Бош муҳаррири. “Миллат хазинасини бойитган мутафаккир” мақоласи учун.
2-ўрин совриндорлари:
Кёко Накаяма Япония парламенти юқори палатаси депутати, “Япония-Ўзбекистон” дўстлик уюшмаси президенти ҳамда Набухико Шима сиёсий шархловчи. “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти хотирасига: Ислом Каримов- ўзбек халкининг буюк фарзанди” мақоласи учун.
Олимов Султонмурод “Нақшбандия” журнали Бош муҳаррири. “Буюк давлат ва сиёсат арбоби” мақоласи учун.
3-ўрин совриндорлари
Бойхонов Мусурмон. “Ёнимиздан ўтган мангулик” мақоласи;
Айимбетова Замира. Қорақалпоқ Давлат университети магистранти. «Ислом Каримов сиймоси Иброхим Юсупов шеъриятида» номли инглиз тилида чоп этилган мақола;
Гонашвили Александр. Санкт-Пертербург Давлат университети талабаси. “Роль личности И.А.Каримова в формировании современного Узбекистана (посвящается 80-летию Первого Президента Узбекистана)” мақоласи учун.
Тадбирда биринчи ўрин совриндори Ҳалим Саидов, учинчи ўрин совриндори Замира Айимбетова, Япониянинг Ўзбекистондаги муваққат ишлари вакили Атсуши Суда сўзга чиқишди.
Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова иштирок этдилар.
Рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланганлар рўйхати:
- Алимардонов Тўлқин, сиёсий фанлар доктори. “Ўзбек модели: юксалиш босқичлари” мақоласи учун;
- Алимов Беруний, Жаҳон тиллари университети катта ўқитувчиси. “Давлатчилик ва унга раҳнамолик ҳақидаги қарашлар силсиласи” мақоласи учун;
- Бобожонов Шавкатжон, Бухоро давлат университети тарих кафедраси ўқитувчиси. “Қалбингизда мангу яшайди” мақоласи учун;
- Иброҳимов Абдуқаҳҳор, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби. “Миллатнинг бахти” мақоласи учун;
- Иззатуллаева Муқаддам, Наманган шаҳри 25-сон мактаби ўқитувчиси. “Фидолик - асл фароғатдир”, “Улуғвор феномен” мақолалари учун;
- Иномов Акрам, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист. “Халқимиз бахти учун йўғрилган умр”, “Чорак аср” мақоласи учун;
- Исламов Рамиль, “Правда Востока” газетаси бўлими мудири. “Лидер определивший эпоху” мақоласи учун;
- Исомиддинов Зуҳриддин, филология фанлари номзоди. “Ислом Каримовнинг жасорати” мақоласи учун;
- Каримов Амирқул, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамоат фонди раиси. “Мен билган Ислом Каримов” туркум мақолалари учун;
- Қабилов Шариф, ИИВ академияси доценти. “Ислам Каримов – выдающийся государственный деятель” мақоласи учун;
- Қаҳҳоров Аваз, Тошкент давлат иқтисодиёт университети докторанти.“Тараққиётнинг “Ўзбек модели” Ислом Каримов туфайли дунё миқёсида тан олинди” мақоласи учун;
- Матякубов Камол, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист. “Буюк тарихни тиклаган ва янги тарих яратган шахс” мақоласи учун;
- Норбўтаева Эътибор. “Қашқадарё кўзгуси ОАВ” бош муҳаррири. “Қаноти қайрилмай учаётган қуш (Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг асарларини ўқиб” мақоласи учун;
- Норматов Иброҳим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист. “Озодликни оловлардан омон сақлаган инсон” мақоласи учун;
- Очилов Нуриддин, журналист. “Таҳликали йиллар балогардони” мақоласи учун;
- Раззоқов Жаббор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист. “Дунё эътирофи ёки тараққиёт сари йўл” мақоласи учун;
- Стеценко Инна, иқтисодиёт доктори, профессор, Рига (Латвия). “Реализация социальной политики независимости Республики Узбекистан за 25 лет” мақоласи учун;
- Тўхлиев Нурислом, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. “Озод ва обод Ватан йулида” мақоласи учун;
- Шуҳратов Жонибек, Навоий шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассиси. “Отам ўқиган мактуб” мақоласи учун;
- Шодиев Нарзулла, филология фанлари доктори, профессор, Берикбоев Абдурашид, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. “Жизнь, посвященная высоким идеалам” мақоласи учун.
Фарход Курбанбаев олган суратлар