ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

«Дори-дармон» Акциядорлик Компанияси ходимлари Ёдгорлик мажмуасида


20.08.2018

20 август куни, улуғ айём – Қурбон ҳайити арафасида Ёдгорлик мажмуасига «Дори-дармон» Акциядорлик Компаниясининг марказий ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, ҳамда компания мутахассисларидан иборат делегация ташриф буюрди.

 

Меҳмонлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Ислом Каримовнинг хотирасини ҳурмат билан ёдга олдилар.

 

Делегация аъзолари Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамроҳлигида «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасини катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

 

Фахрий меҳмонлар китобида компания раҳбари Равшан Азимов томонидан қуйидаги дастхат ёзиб қолдирилди:

«Ислом Абдуғаниевич Каримов – буюк сиёсат ва давлат арбоби. Унинг ҳаёти – ўз халқига жонини фидо қилиб яшашнинг ёрқин намунаси. Биринчи Президент томонидан асос солинган мустақиллик ғояларини амалга оширишни бугун давом эттираётганлар учун, ҳар биримиз учун бу инсоннинг ҳаёти ибрат бўлиши керак. «Дори-дармон» АЖ ва шахсан ўз номимдан Биринчи Президентнинг меросини асраб-авайлаб сақлаётгани, унинг хотирасига чексиз ҳурмат кўрсатаётгани учун Татьяна Акбаровна Каримовага миннатдорлик билдирамиз».

 

Ўз навбатида Татьяна Акбаровна шахсий дастхати битилган «Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон асосчиси» хотира китоби ҳамда кўргазма каталогини меҳмонларга тақдим этди.