Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажуасининг музей фонди яна бир ноёб экспонат билан бойитилди. Мажмуа Васийлик Кенгашининг аъзоси, Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримовага бронза, кумуш, Бенгалиядан келтирилган яшма тоши ва феруза каби қимматбахо ашёлардан ясалган Ислом Каримовнинг бюсти топширилди.
Амалий санъатнинг юксак намунаси бўлмиш бебаҳо совғани муаллифнинг ўзи–таниқли рассом, хайкалтарош, моҳир наққош ва заргар, Ўзбекистон Республикаси Бадиий академиясининг аъзоси Юрий Собиров топширди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Таъкидлаш жоиз, юртимизга ташриф буюрган олий мартабали меҳмонларга Ислом Каримов томонидан тортиқ қилинган, ўша шахсларнинг сиймоси акс эттирилган қимматбаҳо эсдалик медалларининг аксарияти Собиров томонидан яратилган.
Татьяна Акбаровна меҳмонларга Ўзбекистоннинг замонавий ижодий меросига нисбатан бу қадар юксак эътибор ва муносиб эътироф учун чуқур миннатдорлигини билдирди.
–Ўз даврининг буюк шахси - Ислом Каримовнинг сиймосини яратишга доимо интилиб келганман. Бу каби улуғ сиймоларни яратиш учун ижодкорда уларга нисбатан меҳр ва мухаббат, ҳурмат чексиз бўлиши керак, уларни ҳар жиҳатдан тан олиши лозим. Камтарона совғам Биринчи Президентнинг музейидан муносиб ўрин эгаллаши менга ғурур бағишлайди,–дейди Юрий Собиров.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Ўзбекистон халқ рассоми, Бадиий академия раиси Акмал Нур Биринчи Президент билан бўлиб ўтган учрашув ва суҳбатлари, Ислом Каримовнинг миллий амалий санъатни ривожлантириш бўйича илгари сурган ғоя ва ташаббуслари, мавзуга оид бошқа кўплаб хотиралари билан ўртоқлашди.
Мажмуа раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Темур Ширинов Ислом Каримов ташаббуси билан истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ тарихий хақиқатни, миллий қадриятлар ва анъаналарни қайта тиклашга устувор масала сифатида ёндошилгани жамиятдаги маънавий муҳитга, одамларнинг дунёқарашига кучли таъсир кўрсатгани хусусида ўз мулохазаларини баён этди.
Меҳмонлар Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолияти, ҳамда ўлкамиз тарихи тўғрисидаги ҳужжатли ва анимацион фильмларни катта қизиқиш билан томоша қилдилар.
![]() |
![]() |
Фотосуратлар Т.Курбонбоев томонидан тайёрланган.