ISLOM KARIMOV ILMIY-MA’RIFIY MAJMUASI

Тошкент-Новосибирск, ҳамкорлик сари биринчи қадам


16.02.2022

       Ёдгорлик мажмуасида фаолият юритаётган Ислом Каримов номидаги кутубхонанинг иш бошлаганига кўп вақт бўлмаганига қарамасдан, ушбу зиё маскани билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш ниятини билдираётган хорижий давлатларнинг обрўли кутубхоналари сафи кенгайиб бормоқда.

       14 февраль куни Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлимига қарашли Давлат оммавий илмий-техник кутубхонаси директори, тарих фанлари доктори Ирина Лизунова бошчилигидаги делегация аъзолари мажмуага ташриф буюриб, Ислом Каримов кутубхонасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

        Новосибирск шаҳрида жойлашган ушбу кутубхона Россиядаги энг йирик, кўп тармоқли - 10 млн. дан зиёд босма нашрларга эга илмий кутубхоналардан бири саналади.

  Ирина Владимировна мазкур учрашув айнан, Халқаро китоб совға қилиш кунида ўтказилаётганида рамзий маъно борлигини таъкидлади. Боиси, ўзаро китоб алмашинуви кутубхоналар фаолиятида  алоҳида ахамиятга эга йуналишдир.

  Сухбат давомида ҳамкорликнинг  хуқуқий асослари ишлаб чиқилгач, амалий ишларнинг режасини биргаликда тайёрлашга келишилди.

  Халқаро китоб совға қилиш куни муносабати билан, ҳамда учрашувдан хотира сифатида меҳмонларга Ўзбекистон республикаси Биринчи Президентининг рафиқаси Татьяна Каримованинг дастхати битилган китоблар совға қилинди.

 

 

Ф. Қурбанбаев суратлари