ISLOM KARIMOV ILMIY-MA’RIFIY MAJMUASI

“ЎЗБЕКИСТОН. МУСТАҚИЛЛИК. ИСЛОМ КАРИМОВ”


24.08.2021

23 август куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Биринчи Президент Ислом Каримов хотира ҳафталиги доирасида “Ўзбекистон. Мустақиллик. Ислом Каримов” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини мажмуа раҳбари Темур Ширинов очар экан, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг миллий давлатчилигимизга қўшган ҳиссаси, хусусан, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақият билан амалга оширилишидаИслом Каримовнинг қатъияти катта роль ўйнаганини таъкидлаб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг мустақилликка эришишдаги улкан тарихий хизматлари, давлат қуриш ва уни маҳорат билан бошқаришдаги юксак салоҳияти хусусида сўз борди. Шунингдек, Ислом Каримовнинг шахсий жасорати, кучли иродаси ва қатъияти билан Ўзбекистон халқи турли хил “сиёсий ўйин”лардан сақлаб қолингани ва бунинг тарихий аҳамияти ҳақида ҳам атрофлича фикрлар билдирилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдиргани, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс, давлат ва сиёсат арбоби сифатида танилганини таъкидлашди. Дарҳақиқат, Биринчи Президентимиз ўзининг Президент сифатидаги бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, юксак маънавиятлиянги жамият барпо этиш, ўзбек номини, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлади. Халқимиз мамлакатимизда истиқлол йилларида амалга оширилган улкан ўзгаришларни ҳақли равишда Биринчи Президентимиз номи билан боғлайди.

Давра суҳбатида Ислом Каримов фаолиятига оид ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Давра суҳбатида республиканинг етук олимлари, жамоат арбоблари –Ёдгорлик мажмуаси раҳбари, профессор Т.Ш.Ширинов, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори, профессор С.М.Туробжонов, Ёдгорлик мажмуаси етакчи илмий ходими Г.А.Крайнов, Ўзбекистон Қуролли Кучлар музейи директори, полковник М.Нуриддинов,“Соғлом авлод учун” хайрия жамоат фонди раҳбари С.Т.Инамова, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Жаҳон тарихи” кафедраси мудири т.ф.н.Ш.Эргашев,  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Ижтимоий-гуманитар фанлар” бўлими раҳбари ўринбосари фалсафа доктори (PhD) О.Абдумуминов, Ёдгорлик мажмуаси бош илмий ходими т.ф.н., доцентБ.Пасилов ва бошқалар иштирок этдилар.