Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мажмуада А.Н.Косигин номидаги Россия давлат “Технология. Дизайн. Санъат.” университети билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган учрашув бўлиб ўтди.
Россиялик меҳмонлар даставвал Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтириб, мустақил давлат асосчиси ҳайкали пойига гул қўйди. Маълумки, икки давлат ўртасида тенг ҳуқуқли ҳамкорликнинг шаклланиши ва ривожланиши Ислом Каримов номи бевосита билан боғлиқ.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Шундан сўнг улар мажмуа Васийлик кенгаши аъзоси, Биринчи Президент рафиқаси Татьяна Каримова ҳамроҳлигида – бугунги кунда Ислом Каримов номидаги кутубхона жойлашган тарихий бино билан танишди. Суҳбат асносида истиқлолнинг илк йилларида давлат раҳбари айни шу бинода – кенг жамоатчилик вакилларини қабул қилиб, хорижий делегациялар билан учрашувлар ўтказгани ҳақидаги хотиралар ёдга олинди.
Бугун эса бу маскандан Ўзбекистоннинг янги тарихига қизиқувчилар қадами узилмайди. Кутубхона фондида 50 мингдан ортиқ илмий, бадиий ва бошқа нашрлар мавжуд бўлиб, Биринчи Президентнинг шахсий кутубхонасидан – Татьяна Акбаровна совға қилган китоблар ҳам шу ерда сақланади.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Учрашув давомида мажмуа раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Темур Ширинов тамаддунлараро мулоқотнинг ривожланиши, давлатлар ўртасидаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий ҳамкорлик тарихи ва замонавий қирралари ҳақида атрофлича маълумот берди.
Мулоқотда таълим, илмий, маданий-маърифий, кутубхона-ахборот соҳаларидаги ҳар иккала муассаса ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда томонлар ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар.
Самимий учрашув ниҳоясида унинг иштирокчилари муносабатларни амалий мазмун билан тўлдиришга келишиб, бир-бирларига китоб ва фотоальбомлар туҳфа этишди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Т.Қурбонбоев олган фотолар