ISLOM KARIMOV ILMIY-MA’RIFIY MAJMUASI

ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


30.08.2021

2021 йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг бир гуруҳ ходимларини "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги" кўкрак нишонлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ёдгорлик мажмуаси раҳбари, профессор Темур Ширинов йиғилганларни Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклаб, эсдалик нишонларини ўз эгаларига топширди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги Фармонига кўра, бир гуруҳ юртдошларимиз "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишонига сазовор бўлдилар. Шунингдек, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг 12 нафар ходими ҳам Биринчи Президент меросини ҳар томонлама ўрганишда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшганлари учун ушбу мукофотга лойиқ, деб топилди.

Тақдирланганлар орасида Васийлик Кенгаши аъзоси, Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова ҳам бор. У ўз ҳаётини мустақиллигимизни қўлга киритиш ва давлатимизнинг халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун бутун умрини бағишлаган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти фаолиятини ўрганишда улкан ҳисса қўшиб қелмоқда.

Мажмуа раҳбари ушбу эътироф Ёдгорлик мажмуасининг барча ходимларига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштиришда янада самарали иш олиб бориш, янгидан янги куч беришга ишонч билдирди.