ISLOM KARIMOV ILMIY-MA’RIFIY MAJMUASI

Самарқанднинг асл фарзанди


01.02.2024

30.01.2024

Самарқандда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти таваллуд кунига бағишланган тадбирлар Ҳазрати Хизр мажмуасида Ислом Каримов мақбараси зиёрати билан бошланди.

Самарқанд вилояти ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари, фаоллар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида Қуръон оятлари тиловат қилинди.
Ислом Каримовнинг мустақил Ўзбекистон давлатини барпо этиш ва халқаро майдондаги обрўсини ошириш, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширган ишлари ёдга олинди. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Биринчи Президентимиз мақбара-мажмуаси бунёд этилиши, Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Ислом Каримов ҳайкаллари ўрнатилиши, ҳар йили туғилган куни кенг миқиёсда нишонланиши халқимизнинг ўз ардоқли фарзанди хотирасига юксак ҳурмат ва эҳтироми рамзи эканлиги таъкидланди.

Шундан сўнг Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

– Биринчи Президентимиз Самарқанд фарзанди сифатида қадимий шаҳримиз билан ғурурланар ва унинг шуҳратини янада оширишга жуда катта ҳисса қўшган инсон сифатида ҳамшаҳарларимиз хотирасида яшамоқда, – дейди “Нуроний” жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими раҳбари Хуршид Нуруллаев. – Ватанимиз мустақилликка эришгач, тарихий-маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш ва уларни обод қилишда Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс бўлди. Айниқса, Амир Темур ва темурийлар билан боғлиқ тарихий обидаларнинг қайта тикланиши, реставрация қилиниши, шаҳримизда Соҳибқирон бобомиз ҳайкали ўрнатилиши Самарқанднинг азалий шуҳратини тиклаш билан баробардир.

 

ЎзА хабари