ISLOM KARIMOV ILMIY-MA’RIFIY MAJMUASI

МИЛЛАТНИ УЙҒОТГАН ШАХС МИЛЛАТ ХОТИРАСИДА


31.01.2024

Хабарингиз бор, Биринчи Президент, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси ёнида дафн этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда Ислом Каримовнинг давлат ва халқ олдидаги буюк хизматларига муносиб улуғвор мақбара мажмуа бунёд этилган.

Ҳар йили Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова оила аъзолари билан Биринчи Президентимизнинг таваллуд куни арафасида Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ислом Каримов қабрини ҳамда унинг оила аъзолари қўниб топган қабристонни зиёрат қилиши анъанага айланган.

 Шу йилнинг 26 январь куни Татьяна Акбаровна Самарқандга ташриф буюриб, Ислом Абдуғаниевичнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Буюк зотнинг қабри пойига анвойи гуллар қўйилиб Қуръон тиловат қилинди.    

Шунингдек, Татьяна Акбаровна Регистон майдони ёнидаги ҳиёбонда ўрнатилган Ислом Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Самарқанд шаҳрида зиёратгоҳга айланган яна бир манзил – Бибихоним кўчасидаги хонадон. Ислом Каримов туғилиб ўсган ва вафотидан кейин охирги манзил-маконига кузатилган ховли ҳамиша одамлар билан гавжум. Бу йил ҳам, Биринчи Президентнинг таваллуд топган куни арафасида бу ерда эҳсон дастурхони ёзилиб, элга ош тортилди.