ISLOM KARIMOV ILMIY-MA’RIFIY MAJMUASI

Биринчи Президентнинг таваллуд кунига бағишланади.


27.01.2022

          “Муҳтарам Ислом Абдуғаниевичнинг босиб ўтган умр йўллари, мустақиллигимизни ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш борасидаги тарихий хизматлари барчамиз учун, шу жумладан, мен учун ҳам энг ёрқин ибрат намунаси ва катта ҳаёт мактаби бўлиб қолади...”

Шавкат Мирзиёев

                                                                                     Ўзбекистон Республикаси Президенти

  

       27-чи январь куни «Билим» ахборот – кутубхона маркази қошидаги Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон номидаги кутубхонада “Ислом Каримов - Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

       Тадбирда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ходимлари, ёзувчи ва шоирлар, тарихчи олим ва мутахассислар, кенг жамоатчилик вакиллари, журналистлар қатнашди.

       Ислом Каримовнинг ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтисодни ислоҳ қилиш, жамиятни демократлаштириш  бўйича амалга оширган ишлари, буюк тарихимизни, беназир қадриятларимизни, аждодларимиз номи, меросини қайта тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари хусусида сўз юритган нотиқлар томонидан буюк давлат арбоби, етук сиёсатчи Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига доир маълумотлар бугунги кун нуқтаи-назаридан  янгича қараш ва ёндашув асосида ёритиб берилди.

        Мамлакатимиз тақдирида таҳликали даврлардан саналган 1986-1989 йилларда Биринчи Президентимизнинг хақиқий миллат етакчисига хос фазилатлари:  бағрикенглик,  мардлик, ҳалоллик, поклик ҳамда узоқни кўра билиш қобилияти туфайли Ўзбекистонни жар ёқасидан қайтариб, тинчлик ва осойишталикни сақлаб қолишга, Мустақилликни янада мустахкамлашга эришилди. Учрашувда бу каби воқеаларга доир ўчмас хотиралар келгуси авлод учун ибрат ва сабоқ вазифасини ўташи кераклиги таъкидланди.

       Мулоқотда фаол қатнашган тадбир иштирокчилари томонидан мавзуга доир билдирилган фикр-мулоҳазалар, давра суҳбатида кўтарилган масалалар кўпчиликни бефарқ қолдирмаганидан далолат беради.

       Тадбирда  “Улуғ йўлбошчи”  номли   видеофильм  намойиш этилди.

 

Ф.Курбанбаев фотосуратлари