THE ISLAM KARIMOV ACADEMIC AND EDUCATIONAL COMPLEX

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.


19.09.2022

Ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, энергетика, транспорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг асосий мақсад ва вазифалари этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси 2003-2004, 2009-2010 ва 2015-2016 йилларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислик қилган. Шу даврда мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ташкилот фаолияти самардорлигин ошириш, унга аъзо давлатлар манфаатларини таъминлаш, ташкилотнинг тинчлик ва барқарорликни, ўзаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-харакатларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича 50 дан зиёд ташаббуслар илгари сурилиб, амалиётга жорий қилинган.

2022- йилнинг 15–16-сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтди.

Машварат арафасида мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Биринчи Президентнинг рухи-покларига бағишлаб қуръон тиловат қилинди. 

   

Шунингдек Самарқанд Саммитига ташриф бюрган давлат раҳбарлари, хусусан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф,

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров,

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Мўғулистон Президенти Ухнагийн Хурелсух

   

 

“Ҳазрати Хизр” мажмуасига келиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини ҳурмат ила ёдга олдилар.