THE ISLAM KARIMOV ACADEMIC AND EDUCATIONAL COMPLEX

САНАЛАРГА МУҲРЛАНГАН ТАРИХ


23.08.2021

1996 йил.

 

20 август. Президент Ислом Каримов «Ҳарбий ва махсус унвонлар бериш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

 

* * *

21 август. Вазирлар Маҳкамасида мустақилликнинг беш йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди. Унда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади.

 

* * *

23 август. Президент Ислом Каримов Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон Республикалари давлатлараро кенгашида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахти Алмати шаҳрига жўнаб кетди. Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қозоқ оқини Жамбул Жабаев таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда иштирок этиб, нутқ сўзлади.

 

* * *

26 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Америка Қўшма Штатларининг Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги (ЕХҲТ) делегацияси раҳбари Сэм Браунни қабул қилди.

 

* * *

26 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг беш йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

 

* * *

26 август. Президент Ислом Каримов пойтахтимизда бунёд этилаётган Темурийлар тарихи давлат музейи биноси қурилиши билан танишди, меъмор ва қурувчилар билан суҳбатлашди.

 

* * *

26 август. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг беш йиллиги муносабати билан фан, маданият, халқ таълими ва бошқа ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

 

* * *

28 август Тошкентдаги Халқлар дўстлиги саройида «Ўзбекистон — Ватаним маним» қўшиқлар кўрик-танлови ғолиблари ва қатнашчиларининг катта концерти бўлиб ўтди. Тантанада Президент Ислом Каримов иштирок этди.

Шу куни Президент Ислом Каримов «Самарқанд шаҳрини «Амир Темур» ордени билан мукофотлаш тўғрисида»ги ва «Шаҳрисабз шаҳрини «Амир Темур» ордени билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонларга имзо чекди.