ISLOM KARIMOV ILMIY-MA’RIFIY MAJMUASI

ИСЛОМ КАРИМОВ ХОТИРА КЕЧАСИ


04.09.2021

2021 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг хотира кечаси бўлиб ўтди.

            Хотира кечада тарихчи олим Поён Равшановнинг "Буюклик кўприги: Ислом Каримов Қашқадарёда (1986-1989 йиллар)" деб номланган китобининг тақдимоти бўлди. Мазкур асарда Ислом Каримовнинг Қашқадарёдаги фаолияти хусусида сўз боради. Чунончи, буюклик йўли ҳамиша мураккаб ва машаққатли кечади. Асар Ислом Каримов шахсининг нечоғлиқ кучли, нечоғлиқ буюк бўлганини очиб бергани билан эътиборлидир.

          Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Шўро салтанати интиҳосидаги фаолияти бунинг ёрқин тимсолидир. 1987-1989 йилларда Қашқадарёда раҳбар бўлиб ишлаганида оғир иқтисодий, чуқур маънавий таназзулга учраган вилоятни кўтариш, тўсиқларни енгиб ўтиш, эл ишончи ва ҳурматини қозониш осонликча юз бермаган.

          Хотира кечасида республикамиздаги таниқли жамоат ва маданият арбоблари, етук олимлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчи ҳамда талабалари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқалар иштирок этишди.