ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ёдгорлик мажмуасида Ислом Каримов кутубхонаси иш бошлади


27.08.2018

27 август куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти номидаги Ёдгорлик мажмуасида Ислом Каримов кутубхонаси ўз ишини бошлади.

 

Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг асарларидан ташқари, тарихчи, файласуф, сиёсатшунос олимларнинг Биринчи Президентимиз ҳаёти ва фаолиятига оид қўлёзмалари, бадиий адабиётлар, илмий нашрлар кенг жамоатчиликка тақдим этилган.

Кутубхона техник ва технологик жиҳатдан замон талаблари даражасида жиҳозланган. Сўзсиз мазкур кутубхона Мустақиллик асосчиси – Ислом Каримовнинг маънавий меросини ўрганиш, бу йўналишда илмий изланишлар олиб бориш учун маълумотларга бой маърифат маркази бўлиб хизмат қилади.

Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова кутубхонадаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.