ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Давлат ва жамият. 2003 йил


30 январь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 65 ёшга тўлиши муносабати унинг номига кўплаб хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари номидан қутловлар келмоқда.

Телеграмма ва мактубларда унинг фаолиятига юксак баҳо берилиб, республиканинг мустақилликка эришиши, иқтисодий ислоҳотларнинг ўтказилиши, халқаро майдонда мамлакат нуфузининг ўсиши, Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг таъминланиши Ўзбекистон Президентининг номи билан боғлиқ эканлиги таъкидланди.

7 февраль. Маҳалла фуқароларни ўзини ўзи бошқариш идораси сифатидаги роли ва аҳамиятини ошириш, миллий қадриятлар ва анъаналарни мустаҳкамлаш ишида унинг таъсирини кучайтириш, аҳолига моддий ва маънавий кўмаклашиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2003 йилни "Маҳалла йили" деб эълон қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси "Маҳалла йили" дастури тўғрисида"ги Қарорни қабул қилди.

24 апрель. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2-чақириқ 11-сессияси ўз ишини бошлади.

Парламент сессияси ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди. Сессия мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

Парламент "Ўзбекистон Республикаси конституциясига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги" Қонунни қабул қилди.

Сўзга чиққан депутатларнинг таклифига биноан сессия Олий Мажлиснинг Ироқ муаммосини ҳал этиш борасидаги Баёнотини қабул қилди, уни Ўзбекистон Ёзувчилари Уюшмаси Раиси Абдулла Орипов ўқиб эшиттирди.

Олий Мажлис "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида"ги Қонуннинг янги лойиҳасини биринчи ўқишда тасдиқлади ва уни умумхалқ муҳокамаси учун оммавий ахборот воситаларида чоп этишга қарор қилди.

Парламент "Банкротлик тўғрисидаги" Қонуннинг янги лойиҳаси ва уни амалга киритиш ҳақида қарор қабул қилди.

25 апрель. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2-чақириқ 11-сессияси ўз ишини давом эттирди.

Парламент сессияси ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.

Парламент "Банк сирлари тўғрисидаги" Қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади ва уни умумхалқ муҳокамаси учун оммавий ахборот воситаларида чоп этишга қарор қилди.

"Ижтимоий жамғармалари тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини муҳокама этиш чоғида давлат раҳбари Ислом Каримов Афғонистонда дафн этилган Алишер Навоий ва ўзбек халқининг бошқа кўзга кўринган арбобларининг маконлари ҳақидаги масалани кўтарди. Албатта, бу масалани ҳозирги афғон раҳбарияти билан музокаралар воситасида ҳал этиш ва бунда ижтимоий жамғармалар ҳам четда турмасликлари лозим. Биз мазкур масала бўйича тегишли жамоатчилик фикрини шакллантиришимиз керак, уни кўриб чиқиш ташаббуси қуйидан, аҳолининг кенг қатламидан келиб чиқсин. Сессия иштирокчилари давлат раҳбари таклифини қизғин қўллаб-қувватладилар.

12 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги миллий хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни мамлакат Президенти, миллий хавфсизлик Кенгашининг раиси Ислом Каримов олиб борди. Мажлисда, шунингдек, миллий хавфсизлик Кенгашининг янги таркиби тасдиқланди, Ўзбекистон Республикасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича давлат идоралари ва куч ишлатувчи тузулмаларнинг вазифалари белгилаб олинди.

22 май. Божхона идоралари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси идоралари учун кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарорни қабул қилди.

31 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қатағон қурбонлари хотирасини ёдга олиш Куни муносабати билан пойтахтдаги "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этди. Аждодлар хотирасига эҳтиром ва ҳурмат кўрсатиш бу ҳар бир кишининг бурчи, - деди Ислом Каримов. - Шундай шонли ва ажойиб кунда "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуасига келиш ва қатағон қурбонлари хотирасини ёдга олиш қалб ва руҳни тозалайди.

1 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 12 йиллигига бағишланган тантана.

7 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг янги ташкил этилаётган Ўзбекистон либерал-демократик партияси ташаббус гуруҳи вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. Давлат раҳбари кичик ва ўрта бизнес вакиллари ва ишбилармонларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришда, ишлаб чиқаришнинг ўсишида, халқ фаровонлигининг умумий юксалишида ва иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлашдаги ўсиб бораётган ҳиссасини таъкидлаб ўтди.

15 ноябрь. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топди.

3 декабрь. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий қудратини оширишдаги катта ҳиссаси, кўрсатилган жонбозлик ва ташаббускорлик, барча соҳалардаги ислоҳотларни изчил амалга оширгани учун мустақилликнинг 12 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Андижон вилояти Амир Темур ордени билан мукофотланди. Андижонда ушбу юксак мукофотни топшириш муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. Шу куннинг ўзида Президент Андижон тиббиёт институти қошидаги академик лицейга ташриф буюрди ва шароитлар ҳамда ўқув жараёнининг ташкил этилиши билан танишди.

5 декабрь. Анъанага кўра, шонли сана - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан "Туркистон" саройида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди, унда машҳур сиёсий ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намоёндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда аккредитация қилинган хорижий давлат элчилари ва халқаро ташкилотлар вакиилари иштирок этдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

Мамлакат Президенти 2004 йилни "Меҳр ва мурувват йили" деб эълон қилишни таклиф этди.

Ислом Каримовнинг бу таклифи гулдирос қарсаклар билан кутиб олинди.

11 декабрь. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2-чақириқ 13-сессияси иш бошлади. Парламент сессияси ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.